Хостинг ёки веб-хостинг — бу бутун дунё тармоғининг тугунлари ҳисобланган компьютер-серверларда сайтларни жойлаштириш хизматидир. "Scientific Technologies" МЧЖ хостер сифатида (хостинг хизматларини кўрсатувчи ташкилот) сайтингизни ўз серверларида ишончли жойлаштиришни таклиф қилади.
Сизнинг афзалликларингиз:
Сизга сервер созламалари ёки унга хизмат кўрсатиш ҳақида қайғуришнинг ҳожати йўқ. Сервер дастурларининг узлуксиз ишлашини назорат қилиш ҳам талаб этилмайди. Буларнинг барчасини биз сиз учун амалга оширамиз!
Веб-хостинг тартибида сайтингиз сервердаги диск майдонини бошқа сайтлар билан бўлишади. Шунинг учун сайтингизга қанча мегабайт жой ажратиш, нечта домен ва субдомен кераклиги, маълумотлар базаси қандай ташкил этилиши ва нечта корпоратив почта манзили зарурлигини аниқлаб олиш муҳимдир.
Биз сайтингиз учун хостинг параметрлари ва нархларнинг энг мақбул уйғунлигини ҳисоблаб чиқдик.
| Параметрлар | Тариф №1* | Тариф №2** | Тариф №3 | Тариф №4 | Тариф №5 | Тариф №6 | |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Диск майдони, Мб | 64 | 128 | 256 | 512 | 1024 | 2048 | |
| Ойлик трафик, Мб | ЧЕКЛАНМАГАН | ||||||
|
Ҳар бир домен учун доменлар, субдоменлар ва маълумотлар базаси сони |
1 | 2 | 3 | 5 | 10 | 15 | |
| Почта манзиллари сони | 5 | 10 | 25 | 50 | 100 | 150 | |
| Абонент тўлови, ойига (сўм) | сум | 30 000 | 52 000 | 79 000 | 103 000 | 150 000 | 251 000 |
* - Камида 12 ойга шартнома тузиш учун мўлжалланган тариф.
** - Камида 6 ойга шартнома тузиш учун мўлжалланган тариф.
Қўшимча 1024 Мб диск майдони нархи — ойига 152 000 сўмни ташкил этади.
Ажратилган IP манзил нархи — ойига 52 000 сўм.
.UZ ҳудудида домен номини рўйхатдан ўтказиш нархлари "Доменларни рўйхатдан
* Барча нархлар 12% ҚҚС билан кўрсатилган.
Умумий шартлар ва техник имкониятлар:
- Трафик чекланмаган (Unlimited)
- Бирламчи ва иккиламчи DNS серверларини бепул қўллаб-қувватлаш
- Plesk Onyx 17 хостинг бошқарув панели
- PHP 5.6, 7.x версиялари
- Python, Perl, CGI, SSI (Server Side Includes)
- Мижоз сўровига кўра MySQL ёки PostgreSQL маълумотлар базаси
- Zend Optimizer ва eAccelerator
- Веб-почта (Webmail)
- CRON вазифалар режалаштирувчиси
- ModSecurity веб-иловалари учун брандмауэр (хавфсизлик девори)
- Awstats/Webalizer ташрифлар статистикаси
Агар веб-лойиҳангизнинг хусусияти кўпроқ ресурс ва кенгроқ имкониятларни талаб қилса, VDS хизматидан фойдаланишни тавсия қиламиз.